Олий суд мансабдори катта пора билан ушланди
У Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Олий суднинг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати катта консултантини бир фуқародан 10 минг доллар олган вақтида ушлаган.
Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 шахсга нисбатан Олий суднинг судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилояти судига ўтказган ҳолда уларни оқлашга ваъда берган.