Месси, Роналду ва бошқалар: Globe Soccer Awards совринни ютиши мумкин бўлган 11 футболчи номи маълум
Globe Soccer Awards йилнинг энг яхши ўйинчиси овоз бериш бўйича финалчилар эълон қилинди. Номзодлар рўйхати мукофотнинг ижтимоий тармоқларида тақдим этилган.
Нуфузли индивидуал соврин учун қуйидаги футболчилар кураш олиб борадилар: Жуде Беллингем, Карим Бензема, Кевин Де Брюйне, Эрлинг Холанд, Килиан Мбаппе, Лионел Месси, Виктор Осимҳен, Муҳаммад Салоҳ, Криштиану Роналду, Бернарду Силва, Винисиус Жуниор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу соврин соҳиби «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлганди. У бу йил “Олтин тўп” учун овоз беришда учинчи ўринни эгаллади.