98 та жаримани тўламай «қуён» бўлиб юрган айдовчининг Трекери жарима майдончасига жойлаштирилди
Наманган вилоятида 98 та жаримани тўламай юрган ҳайдовчининг Трекери жарима майдончасига жойлаштирилди.
Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарини тўламаётган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, куни кеча ўтказилган тадбирда 98 та жаримаси бор Траcкер автомобили вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.
Маълум бўлишича, мазкур автотранспорт ҳайдовчиси жарималарни 60 кун ичида тўламаган, шундан сўнг ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчига қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган, яъни уяли рақамларига СМС юборилган. Бир неча маротаба гаплашилган ҳам. Лекин ҳайдовчи қарздорликни тўлаш ўрнига машинасини ҳайдаб юрган. Тошкент шаҳрида тўхтатилиб, махсус планшет орқали кўрилганда жарима тўланмагани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, умумий қарздорлиги 36,3 миллион сўмни ташкил қилган Траcкер вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.