ЙПХ инспекторлари томонидан ёнида пиротехника воситаси олиб кетаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 13 декабрь куни «Хавфсиз ҳудуд – долзарб 40 кунлиги» махсус профилактик тадбири давомида Нишон тумани ҳудуди бўйлаб хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан, Байналминал МФЙ ҳудудидаги «Сардор» номли савдо дўконида фуқаро Ш.Р. ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотиб унинг ёни кўздан кечирилганда ноқонуний равишда 16 та, 112 дона «7 шотс» номли пиротехника воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.