Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов промоушен собиқ чемпиони Конор МакГрегорнинг Дастин Порьедан учралган мағлубияти ҳақида фикр билдирди. "Сени чемпион қилишда ёрдам берган спаринг-шерикларни ўзгартириб, ёш болалар билан спаринг қилишни натижаси шундай бўлади", -дея ёзиб қолдирди. Эслатиб ўтамиз, Порье UFC 257 турнирининг иккинчи раундида МакГрегорни нокаутга учратди.