Бугун, 11 декабрь куни Дубай шаҳридаги «Coca-Cola Arena» профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Унда Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов (8-0, 8 КО) профессионал боксда навбатдаги жангини Хулио Сезар Калименога (4-1, 4 КО) қарши ўтказади. Жанг бугун тахминан соат 21:20дан сўнг ўтказилиши кутилмоқда.