Шахмат олимпиадаси. Вакилларимиз 11-турда қайси давлатларга қарши дона суришади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоаси қайси давлат вакилларига қарши дона суриши маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кейинги турни Нидерландия жамоасига қарши ўтказади. Ушбу беллашув 9 август куни ўтказилади. Ўзбекистон аёллар терма жамоасига эса 11-турда Коста-Рика терма жамоаси рақиблик қилади.