"Ливерпул"да Салоҳ ва Слот можароси...
Яқинда "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотдан норозилигини очиқ билдирди. Мисрлик футболчи "Лидс"га қарши ўйиндан сўнг (3:3 ҳисоби билан якунланган) шов-шувли интервью берди.
Ушбу баҳсда "қизиллар" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой беришди, Салоҳ эса бутун ўйинни заҳирадан кузатди. Журналист Алекс Крукнинг маълумотига кўра, "Ливерпул" раҳбарияти бу масалада нидерландиялик мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.
Салоҳ эса жазо олиш арафасида: у жамоа билан бирга Чемпионлар лигасидаги "Интер"га қарши учрашувга бормаслиги ва Англия Премьер-лигасида "Брайтон"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин. Эҳтимол, қишки трансфер ойнаси давомида Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпул"дан кетиши ҳақида кўплаб муҳокамалар бўлади.
Бироқ ҳозирча юлдуз футболчининг келажаги борасида аниқ бир қарор қабул қилингани йўқ.