Ливерпулда Салаҳга муносиб ўринбосар топилди
Салаҳ жамоани қишки трансфер ойнасида тарк этиши эҳтимоли мавжуд. Семеньонинг шартномасида 68,4 миллион евролик товон пули кўрсатилган.
Муҳим жиҳат шуки, Гана терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогига йўл олмаганлиги сабабли Семеньо ушбу мусобақада иштирок этмайди. 25 ёшли футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳужумчининг Борнмут билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.