Кристал Пэлас Фулҳэмни мағлуб этиб тўртинчи ўринга чиқди
Бироқ, 38-дақиқада Раул Хименеснинг узатмасидан сўнг Гарри Уилсон ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Иккинчи бўлимда Алекс Ивоби бош билан дарвоза томон зарба берди, аммо тўп дарвоза устунидан қайтди.
Эмил Смит-Роу гол урди, лекин у офсайд сабабли ҳисобга олинмади. 87-дақиқада "Кристал Пэлас" бурчак зарбасидан унумли фойдаланди, Марк Гехи бош билан тўпни дарвозага йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди – 1:2.
Мазкур ғалаба "Кристал Пэлас"ни турнир жадвалида тўртинчи ўринга олиб чиқди, "Фулҳэм" эса 15-ўринда қолди. Учрашув Лондондаги "Крейвен Коттиж" стадионида бўлиб ўтди.