Салах уч клубга ўтишга тайёр
Манбага кўра, мисрлик форвард ўз фаолиятини бошқа европалик топ-клублардан бирида давом эттиришга тайёр. Салах Мадриднинг “Реал”и, Барселонанинг “Барселона”си ёки Мюнхеннинг “Бавария”сидан таклифларни кўриб чиқиши мумкин.
Шунингдек, у Саудия Арабистони чемпионатида ҳам фаолиятини давом эттириш имкониятига эга. Аввалроқ маълум бўлганидек, ҳужумчи жамоанинг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги “Интер”га қарши ўйинига ариза рўйхатидан чиқариб ташланган эди.