Хави Алонсо: "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида
"Бу биз учун катта кун, олдинга силжишда давом этиш учун ажойиб имконият. Бизни Чемпионлар Лигага хос кечки ўйин муҳитида ажойиб атмосфера кутиб турибди.
Мухлислар қайси даражадаги ўйинга гувоҳ бўлишларини билишади. Биз келадиган синовларга тайёрмиз ва эртага ғалаба қозонишимизга ишонамиз.
Яхши темпда, юқори интенсивлик билан ўйнашимиз керак. "Сельта" билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин, одатдагидек, керакли хулосалар чиқариб олдик.
Ҳозирги фикрларимиз фақат "Манчестер Сити" ва Чемпионлар Лигаси ҳақида. Атмосфера бутунлай ўзгача бўлади", деди Алонсо матбуот анжуманида.
"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув Москва вақти билан 10-декабр куни соат 23:00 да бошланади.