Суперкомпьютер Чемпионлар Лигаси ғолибини маълум қилди
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи тури бошланиши арафасида Opta мутахассислари суперкомпьютер ёрдамида турнир ғолибига айланиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқишди. Натижалар шуни кўрсатдики, "Арсенал" тарихида илк бор кубокни қўлга киритиш имконияти энг юқори — бу эҳтимол 22,65 фоизни ташкил этади.
Иккинчи ўринда эса "Бавария" жойлашган бўлиб, унинг имконияти 18,25 фоизга тенг. Кучли учликни "ПСЖ" якунлаб берган — 12,8 фоиз.
Кейинги ўринларда "Манчестер Сити" (9,52%), "Барселона" (6,14%) ва "Реал Мадрид" (5,11%) жойлашган. Бошқа жамоаларнинг имконияти эса 5 фоизга ҳам етмайди.
Айни пайтдаги Чемпионлар Лигаси кубоги соҳиби — "ПСЖ" жамоасидир.