Добавить новость
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

"Монако" ва "Марсел"нинг муҳим ғалабалари

Франциянинг "Монако" ва "Марсел" жамоалари Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида муҳим ғалабаларга эришишди. "Монако" ўз майдонида минимал ҳисобда "Галатасарой"ни мағлуб этди, "Марсел" эса Брюсселда "Юнион Сент-Жил" устидан ғалаба қозонди.

"Монако" ўйиннинг илк дақиқаларидан бошлаб тўп назоратини қўлга олди ва рақибга босим ўтказа бошлади. Головин ва Минамино турк жамоаси ҳимоя чизиқлари орасида бўш зоналарни топиб, ҳужумларни ташкил қилишди.

Биринчи бўлимда "Монако" бир неча хавфли вазиятлар яратди. Айниқса, Аклюшнинг қанотдан ичкирига ўтиб, дарвозанинг пастки бурчагига йўллаган зарбасини "Галатасарой" дарвозабони Чақир бурчакка чиқариб юборди.

Иккинчи бўлимда "Монако"нинг босими янада кучайди. Закария пенальтини голга айлантира олмади, тўпни дарвозанинг марказидан бироз чапга йўллади, бироқ Чақир тиззаси билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Бироқ "Монако" ўзини тиклаб, ҳужумларни давом эттирди ва ниҳоят 68-дақиқада стандарт вазиятдан сўнг гол урди. Бурчак тўпи қисқа қилиб ўйнатилиб, жарима майдонига узатилди, Балогун икки метр масофадан тўпни дарвозага киритди.

"Галатасарой" асосан узоқ масофадан зарбалар ва камдан-кам қарши ҳужумлар билан жавоб берди. Охирги дақиқаларда турк жамоаси ҳаво узатмаларига урғу берди, аммо "Монако" ҳимояси хатоларга йўл қўймади.

Монако — Галатасарой 1:0
Гол: Балогун 68
Монако – Градецки, Вандерсон, Керер, Салису, Энрике, Камара, Закария, Головин (Оуаттара, 82), Аклиуш, Минамино (Тезе, 75), Балогун
Галатасарой - Чақир, Саллаи, Санчес, Бардакчи, Якобс (Икарди, 79), Торрейра, Габриэл, Сане, Гундўғон, Йилмаз, Осимҳен
Фойданилмаган пенлати: Закария 51

Брюсселда бўлиб ўтган "Юнион Сент-Жил" ва "Марсел" учрашуви ҳам қизиқарли кечди. Мезбонлар ўйинни фаол бошлашди ва 5-дақиқада ҳисобни очишди.

Халайли ўнг қанотдан чап томонга ўтиб, пастки бурчакка зарба берди. Аммо "Марсел" тезда ташаббусни қўлга олди ва майдон марказини назорат қила бошлади.

Гринвуд ва Пайшао ўртасида ташкил этилган комбинация "Марсел"нинг жавоб голига сабаб бўлди. Обамеянгнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, бироқ Пайшао тўпни дарвозага йўллади.

Биринчи бўлим охирида Гринвуд "Марсел"ни олдинга олиб чиқди. Обамеянг жарима майдонида ҳамкасбини топди ва инглиз футболчиси тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади.

Иккинчи бўлимда "Юнион" прессинги кучайди ва мезбонлар "Марсел"нинг дарвозаси яқинида бир неча хавфли вазиятлар яратишди. Аммо учинчи голни яна Гринвуд урди, у тезкор қарши ҳужумни узоқ бурчакка зарба билан якунлади.

1:3 ҳисобида ортда қолаётган "Юнион" таслим бўлмади ва Халайли яна бир гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Якуний дақиқаларда мезбонлар икки марта гол уришга муваффақ бўлишди, бироқ иккисида ҳам ВАР аралашди.

Аввал МакАллистернинг офсайди қайд этилди, кейин эса Акинпелу томонидан урилган гол бекор қилинди. "Марсел" ғалабани сақлаб қолди ва гуруҳда юқори ўрнини мустаҳкамлади.

Юнион — Марсел 2:3
Голлар: Ҳалаили 5, 71 – Пайшао 15, Гринвуд 41, 58
Юнион –Схерпен, Макаллистер, Берджесс, Лейсен, Ҳалаили, ван де Перре (Расмуссен, 82), Нянг, Зорган, Схофс (Боуфал, 63), Раул (Дэвид, 63), Родригес
Марсел – Рули, Веа (Балерди, 46), Мурилло, Агерд, Эмерсон, Вермерен, Ҳейберг, О’Райли, Гринвуд (Ваш, 88), Обемаянг (Кондогбиа, 88), Пайшао.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *