Бавария Гнарбининг янги шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда
Музокаралар яхши ва очиқ ўтмоқда. Биз оптимал ечим топишимиз керак: бир томондан, бюджетни ҳисобга олишимиз лозим, бошқа томондан эса, футболчининг талабларини қондиришимиз зарур.
Бу фақат Сершга эмас, барча футболчиларга тегишли. Бизнинг вазифамиз шундай.
Умид қиламанки, бу масалани ҳал қиламиз», – деди Эберл. 30 ёшли вингер Серш Гнабри сешанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида Лиссабоннинг Спортинига қарши ўйинда (3:1) гол уриб ва голли узатмани амалга ошириб, жамоанинг муҳим футболчиларидан бири эканини яна бир бор исботлади.
Серш Гнарбининг амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунланади.