“Байер” — “Нюкасл” дуэлида триллер (голларни кўринг)
Европа Чемпионлар лигасида 6-тур баҳслари ниҳоясига етди ва мухлислар яна бир маротаба ҳаяжон, кутилмаган бурилишлар ҳамда аниқ интригага тўла кечани томоша қилишди.
Шу турдаги энг драматик баҳс — Леверкузенда кечган 2:2 ҳисобидаги ўйин бўлди. Англияликлар пенальти ва Милейнинг голи орқали ҳисобни ўз томонига олганди, аммо 88-дақиқада Грималдо Германия клубини мағлубиятданг қутқарди. Охирги дақиқалардаги босим ўйинга яна ранг бағишлади.
Байер — Нюкасл 2:2
Голлар: Гимараэс 13 автогол, Грималдо 88 – Гордон 51 пен, Милей 74
Байер – Флеккен, Куанса, Андрих, Тилман (Эчеверри, 85), Тапсоба, Артур (Баде, 90), Шик (Кофане, 46), Поку (Телла, 71), Грималдо, Гарсия, Маза.
Нюкасл – Рамсдейл, Ҳолл, Берн, Тшау, Ливраменто, Жоэлинтон (Милей, 60), Тонали, Гордон (Рэмзи, 90+3), Барнс (Мерфи, 78), Гимараэс, Волтемаде (Висса, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Поку 47, Гарсия 50 - Тшау 21, Рамсдэйл 82.