Родриго "Реал" сафида узоқ кутилган голини урди
Шу тариқа, футболчининг 32 ўйиндан иборат голсиз серияси яхунига етди. Бу натижа "Реал" тарихидаги ҳужумчилар орасида энг узоқ давом этган голсиз серия сифатида қайд этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Родригониг "Реал" сафидаги сўнгги голи март ойида Европа Чемпионлар Лигасида "Атлетико"га қарши ўйинда киритилган эди. Бугунги учрашув "Сантьяго Бернабеу" стадионида, мусобақанинг умумий босқичи олтинчи турида бўлиб ўтмоқда.