Винисиус 15 ўйинда гол ура олмаяпти
Мадридликлар сафидаги ягона голни Родриго киритди. "Манчестер Сити"га қарши ўйин Винисиус учун кетма-кет 15-ўйин бўлиб, унда у гол ура олмади.
Ушбу серия клуб ва миллий жамоа миқёсидаги барча мусобақаларни ўз ичига олади. У сўнгги марта 10-октябр куни Бразилия ва Жанубий Корея ўртасидаги ўртоқлик учрашувида (5:0) гол урган эди.
Жорий мавсумда Винисиус "Реал" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.