L’Equipe Сафоновнинг ПСЖдаги имкониятларини юқори баҳолади
Журналист таъкидлашича, ҳатто бош мураббий Луис Энрике ҳали ҳам Люк Шевальени асосий дарвозабон деб ҳисобласа-да, «россиялик ўзига ишонишга ҳақли». Шанба куни Шевалье исинишдан сўнг захирага ўтирди ва ПСЖ дарвозаси Сафоновга ишониб топширилди.
Бу француз дарвозабоннинг клубга келганидан бери илк бор захирада қолиши бўлди. Шевалье жароҳат сабаб «Ренн» устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабада ҳамда «Атлетик» Бильбао билан 0:0 якунланган учрашувда иштирок эта олмади.
Дам олиш кунлари жароҳатдан кейин қайтган Шевалье Сафонов ПСЖнинг асосий таркибида кетма-кет учинчи ўйинини ўтказганини кўрди. Шунингдек, Францияда айрим манбалар россиялик ОАВни Сафоновни ПСЖга «тиқиштириш»га уринишда айблади.