Хаби Алонсо Винисиус эпизодидаги қарордан норози бўлди
Бироқ Винисиус жарима майдонида йиқилган вазиятда ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгиламади. “Винисиус билан бўлган эпизодми?
Бу соф пенальти. Лекин биз ҳайрон эмасмиз, мутлақо ҳайрон эмасмиз”, — дея Фабрицио Романо “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсонинг сўзларини келтирди.
Мадридликларнинг ғалабасини 24-дақиқада Килиан Мбаппе, 76-дақиқада эса Родригонинг голлари таъминлади. “Реал” Испания чемпионати турнир жадвалида 39 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Пешқадам — 43 очко жамғарган “Барселона”.