Андони Ираола Манчестер Юнайтед билан ўйинни баҳолади
«Буни тушунтириш қийин. Назаримда, бетараф томошабин учун ўйин жуда қизиқарли бўлди.
Унда ҳамма нарса бор эди. Баъзи паллаларда ҳаммаси тугади, деб ўйлайсиз, кейин эса бунинг акси юз беради.
Якунда битта очко олдик. Бу унчалик кўп эмас, аммо ҳеч нарсадан яхшироқ», — дея Ираоланинг сўзларини BBC Sport келтиради.
«Борнмут» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.