«Фиорентина» А серияда 15 ўйиндан бери ғалаба қозонмаяпти
«Фиорентина»нинг ғалабасиз серияси 15 ўйинга етди ва бу клуб тарихидаги энг муваффақиятсиз даврлардан бири ҳисобланади. Сўнгги бор шунга ўхшаш ҳолат 1970-йилларнинг бошида кузатилган: 1970 йил декабридан 1971 йил апрелига қадар жамоа кетма-кет 17 учрашувда юта олмаган.
Ундан ҳам аввал, Иккинчи жаҳон урушидан олдинги даврда — 1937 йил ноябридан 1938 йил апрелига қадар — «Фиорентина» 21 ўйин давомида ғалаба қозона олмаган.