Усмон Дембеле ФИФА талқинида 2025 йилнинг энг яхшиси бўлди
Дембеле жамоадошларининг ҳиссасини алоҳида қайд этиб, оиласига ва ажойиб мавсум ўтказган ПСЖ клубига миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, тинимсиз меҳнат ва ҳар кунги фидойилик муносиб натижа келтирган.
"Машаqqatли меҳнат ўз самарасини беради. Оиламга, жамоадошларимга ва фантастик йил ўтказган ПСЖга раҳмат", деди Дембеле.
Ўтган мавсумда Дембеле ПСЖ билан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ташқари деярли барча совринларни қўлга киритди.