Милан КДР Конго билан ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда
Сассуолога қарши учрашувда делегация Сан-Сиро стадионида меҳмон бўлди. Делегация таркибида Туризм вазири Дидье Мазенга Муканзу ҳамда Конгонинг Италиядаги элчиси Поль-Эмиль Тсинга Ахука ҳам бор эди.
Айрим баҳоларга кўра, келишув Милан клубига йилига 14 миллион еврогача даромад келтиради. VIP-меҳмонларга Конго ошхонасига хос таомлар тортиқ қилинди.
Бу ташриф Миланнинг бироз аввал Киншасага уюштирган сафарига жавоб бўлди: ўшанда италияликлар КДР пойтахтида болалар футбол академияси очилиш маросимида иштирок этган.