Жон Терри «Челси»ни Тьяго Силвани қайтаришга чақирди
Transfer News Live келтирган Террининг сўзларига кўра, футболчи эркин ва тажрибаси ниҳоятда катта: «Тьяго Силва мавжуд! У жуда тажрибали, клубимиз билан ажойиб муносабатда.
Унинг икки фарзанди «Челси» академиясида шуғулланади. У яна биз учун ўйнаса, жуда хурсанд бўлардим».
Тьяго Силва 2024 йил ёзида «Челси»дан «Флуминенсе»га ўтган эди. У Лондон грандида тўрт йил давомида тўп сурди.
Миш-мишларга кўра, футболчи Англияга қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.