Радимов Гвадалахара учун Барселона билан ўйин аҳамиятини таъкидлади
Ўйин "Гвадалахара" стадионида бўлиб ўтди. Радимовнинг таъкидлашича, қуйи дивизион клублари учун "Барселона" каби гранднинг сафарга келиши реклама ва чипта савдосидан қўшимча даромад олиш имконини беради.
Шунингдек, у "Гвадалахара" футболчилари испан гранди билан баҳсда ўзини кўрсатиб, йирик клублар скаутлари эътиборини тортишни орзу қилганини қайд этди. Навбатлар ва юқори қизиқиш масаласига тўхталган Радимов буни топ-клубнинг кичик жамоалар майдонига келиши мухлислар учун қанчалик катта воқеа эканининг энг яхши кўрсаткичи, деб баҳолади.
Учрашувда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.