Колосков: Сафоновда ПСЖда биринчи рақам бўлиш имконияти бор
Акс ҳолда, футболчи бу имкониятни сезмаган бўлса, клубни аллақачон тарк этган бўларди. У дарвозабон масаласида одатда икки омил ҳал қилувчи эканини қайд этди: Сафоновнинг ўйин даражаси ва мураббийлар штаби унинг рақибини қай тарзда баҳолаши.
«Имконият доим бор. Агар бундай имконият мавжудлигини ҳис қилмаганида, у аллақачон кетган бўларди.
Бу ерда икки таркибий қисм бор: Сафоновнинг ўзи қандай ўйнайди ва мураббий рақибини қандай баҳолайди», — дея Колосковнинг сўзларини «Советский спорт» нашри келтирди. Сафонов ФИФА Клубларо жаҳон кубоги финалида «Фламенго»га қарши учрашувни илк дақиқалардан бошлади.