Луис Энрике Сафоновнинг асосий дарвозабон бўлишига изоҳ бермади
Ўйиндан кейин мутахассисдан Матвей Сафоновнинг ишончли ҳаракати асосий таркиб учун рақобатни кучайтираётгани ва биринчи рақамли дарвозабон ўзгариши мумкинлиги сўралди. Испаниялик мураббий бевосита жавоб беришдан тийилиб, финалдан дарҳол кейин бундай мавзуни муҳокама қилишни ўринли деб билмаслигини таъкидлади.
"Сиз ростдан ҳам ҳозир бу мавзуни кўтариш ўринли, деб ўйлайсизми? Ҳозир ютган совринни нишонлаш вақти.
Биз тарихга яна номимизни ёзишни хоҳлаймиз, аммо айни дамда бу лаҳзадан шунчаки завқланишимиз керак", — деди Энрике ўйиндан кейин. Қайд этиш жоиз, Сафонов ПСЖ сафида кетма-кет тўртинчи учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.
Ушбу ўйинларда у жами учта гол ўтказиб юборди.