Гуеҳи агенти Ливерпул вакиллари билан учрашув ўтказади
Indykaila News хабарига кўра, яқин вақт ичида “Ливерпул” вакиллари Гуеҳининг агенти билан навбатдаги учрашув ўтказади. Манбага кўра, бу сафар 25 ёшли инглиз футболчиси янада фойдалиroq шартнома талаб қилади ва мерсисайдликлар ёзда таклиф қилган шартлар уни қониқтирмаслиги мумкин.
Марк Гуеҳига Англия Премьер-лигасининг бошқа йирик клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Бавария”, Мадриднинг “Реал”и ва “Барселона” номи ҳам футболчи билан боғланмоқда.
Ҳимоячининг “Кристал Пэлас” билан амалдаги шартномаси келаси йил ўрталарда якунланади.