Эътиборлиси, Париж клуби 57 та совриннинг 39 тасини қатарликлар даврида — Qatar Sports Investments компанияси 2011 йилда сотиб олганидан сўнг қўлга киритган.
Шунингдек, «ПСЖ» 2025 йилда 50 та ўйинда ғалаба қозониб, бир календар йилидаги ютуқлар сони бўйича ўз рекордини ўрнатди. «ПСЖ» бир йилда 6 та соврин ютиш орқали «Барселона» ва «Бавария»нинг рекордини такрорлади.