Сафонов ПСЖнинг Қитъаларaро кубокдаги ғалабасини шарҳлади
Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Сафонов асосий қаҳрамонга айланди: у рақибнинг тўртта зарбасини қайтарди.
Натижада ПСЖ Бразилиянинг "Фламенго" жамоасини мағлуб этиб, совринни қўлга киритди. Россиялик дарвозабон эса учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ўйиндан сўнг Сафонов ижтимоий тармоқларда шахсий мукофоти билан сурат жойлаб, қисқа изоҳ қолдирди: "Қандай оқшом". Аввалроқ "Краснодар" сафида тўп сурган 26 ёшли футболчи учун бу ПСЖ таркибидаги олтинчи соврин бўлди.