Манчестер Сити Гвардиоладан кейинги мураббий номзодини белгилади
Манба таъкидлашича, “Манчестер Сити” Гвардиола билан хайрлашиш эҳтимолига тайёргарлик кўриб, мураббийлар масаласида захира режа устида ишламоқда. Янги бош мураббийликка асосий номзодлар қаторидан ҳозир “Челси”ни бошқараётган Энцо Мареска ҳам жой олган.
Мареска аввал Гвардиола штабида ишлаган, шунингдек “Манчестер Сити”нинг ёшлар жамоасига раҳбарлик қилган. Хабарларга кўра, яқин келажакда у “Челси”даги лавозимидан кетиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.