Владислав Радимов Реал Мадриднинг мавсумдаги муаммоларини баҳолади
Унинг айтишича, Барселона ва Реал Мадрид солиштирилса, муаммолар кўпроқ мадридликларда: жароҳатлар, ҳимоядаги камчиликлар ва жамоа ичидаги муҳит. 17 декабр куни "қироллик клуби" Испания Кубоги 1/16 финалида сафарда Талавера билан ўйнади ва Хаби Алонсо шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Испания чемпионатининг 17 туридан сўнг Реал Мадрид 39 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Қаймоқранглилар" пешқадам Барселонадан тўрт очко орқда қолган.