Лонгория де Дзербининг «Марсель»даги келажаги ҳақида гапирди
У мураббийга юқори баҳо бериб, уни Европадаги энг кучли мутахассислардан бири сифатида тилга олди. Бироқ президент ҳозир мусобақалар қизғин паллада кетаётгани сабабли мураббийнинг келажагини муҳокама қилиш вақти эмаслигини таъкидлади.
“Вазият ниҳоятда аниқ. Биз де Дзерби «Марсель»да яна кўп йиллар ишлашини истаймиз.
Мен унинг клубдаги фаолиятим давомида мураббийим бўлишини хоҳлайман. У Европадаги энг яхши мураббийлардан бири.
Лекин ҳозир унинг келажаги ҳақида гаплашиш учун тўғри пайт эмас, мусобақалар авжида. Тўғри вақти келганда очиқ суҳбат ўтказамиз.
У аллақачон француз тилида гапира бошлади, бу яхши ишора. Профессионал футбол оламида барча томонларнинг кутилмалари мос келишини тушуниш муҳим.
Биз учун де Дзербининг амбициялари билан буни уйғунлаштириш зарур”, — дея Лонгориянинг сўзларини келтиради Goal. Ҳозирда «Марсель» Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.