Владимир Бут 1997 йилги қитъалараро кубокни ўтказиб юборгани учун йиғлаган
Ўшанда 20 ёшда эдим, албатта, жуда хафа бўлдим, ҳатто йиғлаб юбордим», — дея Бутнинг сўзларини «Матч ТВ» келтиради. 1997 йил 2 декабрь куни «Боруссия» Токиода «Крузейро»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Қитъалараро кубокни қўлга киритган.
Владимир Бут ҳозирда Новороссийскнинг «Черноморец» клубида спорт директори лавозимида ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Қитъалараро кубок финалида «ПСЖ» «Фламенго» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, пеналтилар сериясида эса парижликлар ғалаба қозонди.
Учрашув қаҳрамони россиялик дарвозабон Матвей Сафонов бўлди: у пеналтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди.