Владимир Бут Сафоновнинг финалдаги ўйинини юқори баҳолади
Бут «Матч ТВ»га берган изоҳида Сафоновнинг ўйинини алоҳида эътироф этди: «Қитъалараро кубок финалида Сафонов ажойиб ўйин кўрсатди. Матвей учун жуда хурсандман.
Францияда у ҳақда барча газеталар ёзаётгани ҳам бежиз эмас, томоша ҳақиқатан фантастик бўлди». Айни пайтда Владимир Бут Новороссийскнинг «Черноморец» клубида спорт директори лавозимида ишлайди.
Матвей Сафонов «ПСЖ» сафида бир ярим йил ичида олти трофейни қўлга киритди: учтаси Франция ички мусобақаларида, яна учтаси халқаро турнирларда.