Левандовски Барселонада қолиш учун маошидан воз кечиши мумкин
SER Deportivos эфирида айтилишича, Левандовски клубнинг маоши камайтирилган шартлар асосида шартномани узайтириш таклифини қабул қилиш эҳтимолини кўриб чиқиши мумкин. Журналист Адриа Солдевиланинг сўзларига кўра, ҳозирча Левандовски Барселонада қоладими ёки бошқа клубга ўтадими, аниқ эмас.
Таъкидланишича, клуб 37 ёшида унга аввалги маош билан янги шартнома бермоқчи эмас. Ҳужумчининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.
Шу билан бирга, агар Барселона камроқ маошли шартнома таклиф қилса, Левандовски жамоада яна бир йил қолиш учун бунга рози бўлишга тайёр. Бироқ ҳозирча музокараларда сезиларли силжиш йўқ.
Айни пайтда Барселона Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.