Боруссия Дортмунд Реал ҳимоячиси Вальдепеньясни кузатмоқда
Аввалроқ 19 ёшли Вальдепеньяс Arsenal эътиборида экани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди. Ўтган ҳафтанинг охирида Вальдепеньяс илк бор Реал Мадриднинг асосий жамоасида майдонга тушди.
У Ла Лига доирасида Alavesга қарши учрашувда ўйнади. Футболчи ҳимоянинг бир неча нуқтасида ҳаракат қила олади: марказда ҳам, чап қанотда ҳам.
Transfermarkt портали мутахассислари Вальдепеньяснинг бозор қийматини 500 минг евроқа баҳолаган.