Зидан Франция терма жамоасини бошқаришни режалаштирмоқда
Қайд этилишича, айни пайтда Зидан Франция футбол федерацияси билан олдиндан тузилган шартномага эга эмас. Шунга қарамай, у ўз режасига қатъий риоя қилиб, келажакда миллий жамоани қабул қилиш ниятида.
Маълумки, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини Дидье Дешам тарк этади. Бу ҳақда расмий баёнот анча аввал берилган.