Милан Влахович бўйича келишувга эришмади, Бавария ва Барселона ҳам қизиққан
Transfer News Live нашри таниқли инсайдер Фабритсио Романо маълумотларига таяниб хабар беришича, "Милан" 25 ёшли Влаховичга қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳозирча томонлар ўртасида келишувга эришилмаган. Манбага кўра, "Бавария" октябрь ойида футболчи бўйича алоқа ўрнатган, аммо кейинроқ бу йўналишдаги фаоллик пасайган.
"Барселона" ҳам ҳужумчига қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирча музокаралар олдинга силжимаган. Жорий мавсумда Влахович 17 та ўйинда 6 та гол урди.