Матцын Сафоновнинг ўйинини юқори баҳолади ва табриклади
Матцыннинг айтишича, агар у ПСЖ раҳбариятида бўлганида, бундай ниҳоятда муваффақиятли ўйиндан кейин Сафоновнинг асосий дарвозабон бўлмаслигини тасаввур қилиш қийин. У Сафоновни табриклаб, маҳаллий дарвозабонлар мактаби учун жуда хурсанд эканини таъкидлади.
Шунингдек, Матцын Краснодар академияси фаолиятини ҳам алоҳида эътироф этди. Унинг фикрича, Сафоновнинг бундай ёрқин чиқиши Россияда "дарвозабонлар буми"ни келтириб чиқариши мумкин: ёшлар Матвейга ўхшаш дарвозабон бўлишга интилади.
Эслатиб ўтамиз, Матвей Сафонов 2024 йил ёзидан бери ПСЖ сафида тўп сурмоқда.