Сёмин Сафоновнинг Яшин билан қиёсига вақт борлигини айтди
“Буюк Яшин билан қиёсланишга лойиқ бўлиш учун Матвейда ҳали жуда кўп вақт бор. Агар у муносиб ўйнаб, совринлар ютса, бир пайт келиб биз ‘буюк Сафонов’ дея оламиз”, — дея Сёминнинг сўзларини Gazeta.ru келтирди.
Сафонов жорий мавсумда деярли майдонга тушмаган эди. Бироқ унинг рақобатчиси Шевальенинг жароҳати, шунингдек, мазкур дарвозабоннинг унчалик ишончли бўлмаган ўйинлари россиялик футболчининг кетма-кет тўртинчи учрашувда майдонга тушишига сабаб бўлди.
Ушбу тўрт ўйинда у икки бор дарвозасини дахлсиз сақлади ва жами учта гол ўтказиб юборди.