Стефан де Врей январда “Интер”ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, нидерландиялик ҳимоячи январ ойида кетиш вариантини жиддий ўйламоқда. Де Врей 2026 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоаси сафида иштирок этишни мақсад қилган ва мундиал арафасида мунтазам ўйин амалиётига муҳтож.
Бу мавсум Стефан де Врей “нерадзуррилар” сафида барча турнирларда 7 та учрашувда қатнашди. Футболчининг А Серия гранди билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзигача мўлжалланган.