Эдуард Мор Сафонов ютуғини Россия футболи топ-3ига киритди
"Бу бизнинг футболчиларимизнинг хориждаги энг муҳим уч ютуғи қаторига киради: Аленичевнинг Еврoкубок финалларидаги голлари, Андрей Аршавиннинг покери ва Сафоновнинг ақлбовар қилмас саргузашти", деди Мор "Матч ТВ" эфирида. Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Аленичев УЕФА Кубоги соҳиби ҳамда Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.
У ушбу турнирлар финалларининг ҳар бирида гол урган. Андрей Аршавин эса Лондоннинг "Арсенал"и сафида "Энфилд"даги "Ливерпул" дарвозасига тўртта гол уриб, покер қайд этган.