Манчестер Сити футболчини Байердан муддатидан олдин қайтаради
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши эҳтимоли юқори: клублар битимни тўхтатиш шартларини муҳокама қилмоқда. Эчеверри Байер сафида 11 учрашувда майдонга тушди, бироқ атиги уч бор асосий таркибда ўйинни бошлаган.
Унинг ҳисобида битта голли узатма бор. 2024 йил бошида Манчестер Сити истиқболли футболчини Ривер Плейтдан 18,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди.