Сафонов кетма-кет тўртта пеналтани қайтариб, ПСЖга кубок олиб берди
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пеналтилар сериясида эса “ПСЖ” 3:1 ҳисобида устун келди.
Ўйиннинг бош қаҳрамони Матвей Сафонов бўлди: “ПСЖ” дарвозабони кетма-кет тўртта пеналтани қайтариб, жамоасига ғалабани таъминлади. Ҳал қилувчи сейвдан сўнг парижлик футболчилар россиялик посбон томон югуриб бориб, тарихий ютуқни уни қўлларида кўтариб нишонлашди.
Қайд этиш жоиз, Сафонов учун бу мавсумдаги атиги тўртинчи ўйин бўлди. Ушбу учрашувларда у жами учта гол ўтказиб юборган.