АҚШ ОАВ Сафоновнинг ПСЖда асосий дарвозабон бўлишини тахмин қилди
Мақола муаллифлари Шевалье ўзининг мутлақ муқобилсизлигини исботлай олмаганини, ноябр ойидаги жароҳат эса унинг ритмидан чиқиб қолишига олиб келганини таъкидлади. Бу вазиятдан Сафонов тўлиқ фойдаланган.
Нашрда дарвозабонлар иерархиясида кескин бурилиш бўлган-бўлмагани вақт ўтиб аён бўлиши, ҳозирча эса устунлик россиялик голкипер томонида экани қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, франсуз дарвозабон жароҳат олгунига қадар Сафонов 2025/2026 йилги мавсумда умуман майдонга тушмаган.