Добавить новость
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Саудия валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни 10 миллиард еврога сотиб олмоқчи

El Chiringuito TV журналисти Франсуа Гальярдо тарқатган хабарга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон “Барселона”ни 10 миллиард еврога сотиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда. Гап миллионлар ҳақида эмас, айнан миллиардлар ҳақида кетмоқда.

Бу рақам футбол оламида ҳам ниҳоятда катта кўрсаткич саналади. Бироқ масала шунчаки клубни харид қилишда эмас.

“Барселона” Каталония рамзи, кўп йиллик тарих, Чемпионлар лигаси совринлари, Лионел Месси ва Йохан Кройф каби афсоналар, шунингдек, ўзини оддий мухлис эмас, клубнинг ҳамегаси деб биладиган минглаб сосиолар билан боғлиқ ҳодисадир. Энди эса кимдир буларнинг барчасини битта чек эвазига сотиб олмоқчи.

Саудия Арабистони сўнгги йилларда спорт бозорида йирик ўйинчига айланди. 2021 йилда Муҳаммад ибн Салмон бошчилигидаги Давлат инвестиция жамғармаси орқали “Нюкасл Юнайтед” назорат пакети қўлга киритилди.

Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Неймар каби юлдузлар маҳаллий лига томон Европада тасаввур қилиш қийин бўлган шартлар эвазига йўл олди. 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам қиролликка бириктирилган.

Энди нишонда Европа футболининг энг йирик грандларидан бири турибди. “Барселона”нинг ҳозирги молиявий ҳолати оғир: клубнинг қарзи 2,5 миллиард еврога баҳоланмоқда.

Каталонияликлар йиллар давомида молиявий инқироз ёқасида яшаб келмоқда: активлар сотилди, “молиявий ричаглар” ишга туширилди, футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун турли ечимлар изланди. Клуб президенти Жоан Лапорта 2026 йилдаги сайловда яна номзодини қўймаслигини очиқ айтгани ҳам эътиборни тортади.

Бундай баёнот одатда ортда жиддий жараёнлар борлигидан далолат беради. 10 миллиард евроли таклиф барча қарзларни ёпиши, устига-устак трансфер бозорида бир неча ойна(давр)ни чекловларсиз ўтказиш имконини ҳам бериши мумкин.

Бизнес нуқтайи назаридан бу келишув клуб учун “қутқарув ҳалқаси” бўлиб кўринади. Бироқ асосий тўсиқ бор: сосиолар.

Клубнинг 100 мингдан ортиқ рўйхатдан ўтган аъзоси бор ва улар сайловларда овоз беради ҳамда стратегик қарорларни қабул қилишда ҳал қилувчи куч саналади. “Барселона” битта бой ҳомийга тегишли эмас, у аъзолар жамоасига қарашли.

Шу жиҳатдан у миллиардерларга ва инвестиция фондларига осон сотиладиган замонавий футбол даврида “халқ клуби” ғоясининг сўнгги қалъаларидан бири сифатида кўрилади. Клубни сосиолар розилигисиз сотиш амалда мумкин эмас.

Назарий жиҳатдан клубнинг айрим тижорий йўналишларини алоҳида сотиб олиш ёки уларга сармоя киритиш йўли бўлиши мумкин, бироқ бу клубнинг ўзини харид қилиш эмас, фақат унинг бир қисмига инвестиция киритиш бўлади. Каталонияликлар учун Mes que un club, яъни “Клубдан ҳам улуғ” шиори оддий сўз эмас, ўзига хосликнинг бир қисмидир.

Бир куни эрталаб “эндиликда клуб эгаси саудиялик шаҳзода” деган эълон янграса, “Камп Ноу”даги муносабат оддий норозилик билан чекланмаслиги, кескин қаршиликка айланиши мумкин. Шу билан бирга, замонавий футбол қоидалари ўзгармоқда.

“Манчестер Сити” БАА шайхига тегишли бўлиб, сўнгги йилларда деярли ҳамма совринларни ютиб келмоқда. “Пари Сен-Жермен” Қатар лойиҳасига айлангани ортидан Чемпионлар лигасида финалгача етиб борди ва уни ютган жамоага ҳам айланди.

Бу мисоллар футболнинг ҳозирги манзарасида катта маблағ кўп нарсани ҳал қилишини кўрсатади. Агар саудиялик капитал “Барселона”га кирса, клуб бир неча мавсум ичида Европа чўққисига қайтиши эҳтимоли бор.

Аммо савол нархда: “Барселона” ҳар доим кубоклардан ҳам кўпроқ маънони англатган. Бу тарих, тамойиллар ва руҳга эга клуб.

Ҳозирча гап фақат битта журналист келтирган миш-мишлар ҳақида бормоқда. Шунга қарамай, XXI аср футболида бундай хабарлар кўпинча тез орада реал жараёнга айланиб кетади.

Сосиолар танлов олдида қолиши мумкин: молиявий чуқурликдан чиқиш учун катта пулни қабул қилишми ёки ғояни ҳимоя қилиб, қарзлар билан яшашда давом этишми? Романтика прагматизмга қарши, анъаналар миллиардларга қарши.

Айни пайтда “Барселона” Ла Лигада 43 очко билан пешқадам. Майдонда ҳаммаси жойида кўринади.

Бироқ саҳна ортида клуб тақдирини бутунлай ўзгартириши мумкин бўлган драма пишиб етилиш эҳтимоли бор.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *