Милан Икарди бўйича музокараларни нега тўхтатгани маълум бўлди
Журналист Фабритсио Романонинг янгиланган маълумотига кўра, ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар тўхтатиб қўйилган. Бунга сабаб «Милан» раҳбарияти барча эътиборни «Вест Ҳем» ҳужумчиси Никлас Фюллькругни таркибга қўшиб олиш бўйича келишувга қаратганидир.
Немис футболчиси ҳозирча клуб учун устувор вариант бўлиб қолмоқда ва трансферни январ бошидаёқ якунлаш режалаштирилган. Аввалроқ Мауро Икарди А Серияга қайтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
У илгари Италияда «Интер» ва «Сампдория» сафида тўп сурган.