Чинквини: Сафонов «Фламенго»ни якка ўзи мағлуб этди
Унда Сафонов тўртта зарбани қайтарди ва жамоасига ғалабани тақдим этди. Мутахассис Сафоновни юқори савияли посбон деб атади ҳамда унинг «Фламенго»га қарши ўйинини фантастик дея таърифлади.
«Ҳа, у яхши дарвозабон, аммо пеналтилар серияси шундай нарса: баъзан ҳаммаси аъло даражада чиқади, баъзан эса унчалик эмас. Шунга қарамай, «Фламенго»ни Матвей якка ўзи енгди, деса бўлади», — дея Чинквинининг сўзларини келтиради «РБ Спорт».
Интерконтинентал кубок Сафонов учун «ПСЖ» сафида қўлга киритилган олтинчи соврин бўлди. Россиялик футболчи Франция гранди таркибига ўтган ёздан бери тўп сурмоқда.